Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Наингголан «Челси» келгуси мавсумда ЕЧЛда ўйнамаслиги сабаб лондонликлар сафига ўтишдан бош тортмоқда
09:50 / 15.04.2016
516

Италиянинг «Рома» клуби яримҳимоячиси Раджа Наингголан Лондоннинг «Челси» жамоасига ўтишга қизиқмаяпти.

La Repubblica нашри берган хабарга кўра, 27 ёшли Бельгия терма жамоаси футболчиси лондонликлар таклифига рад жавоби беришини келгуси мавсумда «Челси» Европа чемпионлар лигасида иштирок этмаслиги билан изоҳлаган.

«Рома» ҳозирги вақтда Италия чемпионатининг 32 туридан кейин жадвалда 3-ўринда бормоқда ва асосий еврокубок турнирига йўлланма олишга яқин турибди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ «Челси» Наингголан учун 35 миллион евро беришга тайёрлигини билдиргани, «Рома» эса 45 миллион талаб қилаётгани ҳақида хабар қилинганди.


Улашинг
  • Теглар:
Top