Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Арманистонда собиқ президентнинг уйига граната отган киши қидирилмоқда
19:18 / 16.04.2016
618

Арманистон Тергов қўмитасининг муҳим ишларни кўриб чиқувчи бош бошқармасида мамлакатнинг собиқ президенти Роберт Кочарян қароргоҳига ҳужум уюштирилганлиги бўйича жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақида РИА Новости хабар берган.

Матбуот хизматининг маълум қилишича, жиноий иш доирасида Арманистоннинг иккинчи президентнинг қароргоҳига ўқув гранатасини отган кишини топиш бўйича зарур тергов ва қидирув ишлари олиб борилмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, 15 апрель кечқурун жиноятчи Арманистоннинг собиқ президенти Роберт Кочарян қароргоҳининг бош дарвозасига автомобилда келган ва соқчилар томонга ўқув гранатасини ирғитган. Жиноят иши доирасида воқеа содир бўлган жой текшириб чиқилди, кўплаб гувоҳлар сўроқ қилинди, автомобилнинг русуми ва ранги аниқланди.

"Ҳозирги пайтда тергов ишлари давом этмоқда. Тергов натижалари ҳақида қўшимча маълумот берилади", - дейилди матбуот хизматида.


Улашинг
  • Теглар:
Top