Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Мьянманинг янги президенти Янги йил муносабати билан 83 нафар маҳбусни озодликка чиқарди
17:13 / 17.04.2016
458

Ўтган ойда Мьянманинг янги президенти сифатида қасамёд қилган Тхин Чжо бу ойда 200 нафарга яқин маҳбусга афв эълон қилди.

Амнистия бўйича мамлакат бўйича турли қамоқхоналардан 83 киши озод киши озод қилинган, шундан 63 нафари сиёсий маҳбуслардир.

Президентнинг фейсбукдаги саҳифасида эълон қилинишича, амнистиядан мақсад "Янги йил арафасида халққа хурсандчилик келтириш" ҳисобланади.

Мьянмада апрель ойи ўртасида Янги йил байрами бошланади ва 2 ҳафта давом этади.

15 март куни Мьянма парламенти университет профессори ва ёзувчи Тхин Чжони мамлакатнинг янги президенти этиб сайлади.

Ўтган йилнинг ноябрида ёзувчи, Тинчлик бўйича Нобель мукофоти совриндори Аун Сан Су Чжи етакчилигидаги "Демократия учун миллий лига" партияси президентлик сайловида ғалаба қилганди. Аммо Аун Сан Су Чжининг турмуш ўртоғи ва болалари Британия фуқаролари бўлишгани учун у президент бўла олмади. Тхин Жо Аун Сан Су Чжининг яқин дўсти ҳисобланади.

Бундан ташқари, Тхин Чжо 1962 йилда мамлакатда рўй берган қуролли тўнатаришдан кейинги биринчи президент ҳисобланади.


Улашинг
  • Теглар:
Top