Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Перуда автобус жарликка тушиб кетиши оқибатида 24 киши ҳалок бўлди
08:38 / 17.04.2016
550

Перуда автобус жарликка тушиб кетиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди. Маҳаллий ҳукумат маълумотларига кўра, 30 киши жароҳат олган.

Автобус Анд тоғларидаги Паско ҳудудида 30 метрлик баландликдан жарликка тушиб кетган. Воқеа сабаблари ҳозирча ўрнатилмаган.

Таъкидланишича, жарликдан жароҳатланганларни чиқариб олишга муваффақ бўлинган, бироқ ҳалок бўлганларнинг барчасининг жасадини чиқариб олишга муваффақ бўлинмаган. Қутқарув операциясини ўтказишга дарага тушган қуюқ туман халақит бермоқда, деб хабар бермоқда Foro TV телеканали.


Улашинг
  • Теглар:
Top