Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Шаҳзода Уильям ва Кейт Миддлтон Тож Маҳални зиёрат қилди
18:24 / 17.04.2016
3269

Шаҳзода Уильям ва Кейт Миддлтоннинг Ҳиндистон ва Бутанга уюштирган олти кунлик расмий ташрифи ўз ниҳоясига етди.

Бу вақт ичида Буюк Британия қироллиги вакиллари кўплаб тадбирларда иштирок этишди ва уларнинг ҳар бир қадами ОАВ томонидан ёритиб борилди. Кейт ва Уильямнинг турне давомидаги сўнгги манзили Ҳиндистоннинг энг диққатга сазовор маскани - Тож Маҳал масжид-мақбараси бўлди.

Герцогиня Кэтрин Жамна дарёси соҳилида жойлашган бу машҳур қадамжога ҳиндистонлик дизайнер Наим Хон томонидан яратилган кўк-оқ рангдаги кўйлакда ташриф буюрди.

Шаҳзода Уильям ва Кейт Миддлтон, 2016 йил.

Шаҳзода Уильям ва унинг рафиқаси Кейтнинг Тож Маҳалга ташриф буюриши марҳум малика Диананинг хотирасини ёдга солди. Айнан шу бино қаршисида ўғли ва келини каби Диана ҳам 24 йил аввал Ҳиндистонга уюштирган сафари чоғида фотосуратчи Даг Карран томонидан суратга тушган эди.


Малика Диана, 1992 йил.


Улашинг
  • Теглар:
Top