Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ҳиндистонда автобуснинг жарликка қулаши оқибатида 25 киши ҳалок бўлди
09:36 / 18.04.2016
512

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатидаги Деогарх туманида опера труппасини олиб кетаётган автобус жарликка қулаши оқибатида камида 25 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда The Times of India нашри.

Ҳаммаси бўлиб автобусда 40 га яқин одам бўлган. 10 дан кўпроқ одам жароҳат олган.
Жароҳатланганлар шифохоналарга етказилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи бурилишда бошқарувни қўлдан чиқарган. Таъкидланишича, йўлнинг бу қисми жуда тор бўлиб, бу ҳам билвосита фожиага сабаб бўлган бўлиши мумкин.


Улашинг
  • Теглар:
Top