Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Зиёда, Рухшона ва Нигора: бу учликни боғлаб турган янгилик маълум бўлди
15:21 / 18.04.2016
5267

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёда Қобулованинг яна фарзанд кутаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Хонанданинг маъмури Зиёданинг фарзанд кутаётгани билан боғлиқ хабарларни тасдиқлади. Бу ҳақда “Qalampir.uz” хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, хонанда Рухшона ҳам фарзанд кутаётган экан.

Маълумот учун, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёда 2013 йилнинг октябрида ўғилли бўлган эди. Хонанда Рухшонанинг қизи эса 2015 йилнинг 6 сентябрида дунёга келган.

Эслатиб ўтамиз, бундан бироз аввал “Ниҳол” мукофоти совриндорлари Ойбек ва Нигоранинг фарзанд кутишаётгани ҳақида хабар берилган эди.


Улашинг
  • Теглар:
Top