Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Нетаньяҳу: Қуддус воқеаларига алоқаси бор террорчилардан ўчимизни оламиз
10:05 / 19.04.2016
548

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу Қуддус шаҳрида автобуснинг портлатилишига алоқаси бор барча жиноятчиларни топишга ваъда берди. Бу ҳақда The Jerusalem Post газетасида ёзилган.

«Биз портловчи мосламани ясаган ва келтирганларни ҳам, уларга ёрдам берганларни ҳам топамиз. Террорчилардан ўчимизни оламиз», — деган Исроил ҳукумати раҳбари.

Мамлакат ҳукумати воқеа жойидан бомба бўлаклари топилгани боис, уни теракт сифатида баҳолади.

18 апрель куни Қуддус шаҳрида автобус портлатилиши оқибатида 21 киши жабрланган, улардан бирининг аҳволи жиддийлиги айтилмоқда. Ҳозирча Фаластиндаги жангари гуруҳларидан ҳеч бири жиноят учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.


Улашинг
  • Теглар:
Top