Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Роналду «ПСЖ» президенти билан учрашув ўтказган
19:39 / 19.04.2016
578

«Реал» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Парижга бориб «ПСЖ» жамоаси президенти Носир ал-Ҳалайфи билан учрашган. Бу ҳақда France Football хабар тарқатган.

Футболчи Франция пойтахтига ЕЧЛ чорак финали доирасида «Вольфсбург»га қарши кечган ва 3:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган учрашувдан кейиноқ ўз самолётида учиб борган.

Қайд этилишича, Роналду парижликлар клуби раҳбарияти билан илк марта учрашмаяпти ва бу унинг Париж жамоасига ўтиши ҳақидаги миш-мишларни пайдо қилган.

Роналду эрталаб Мадридга қайтиб кетган ва жамоа машғулотида иштирок этган.

Қайд этиш керакки, «ПСЖ»ни жамоа етакчиси Златан Ибраҳимович тарк этади.

Бундан олдинроқ, жамоа унга ўринбосар сифатида «Барселона» ҳужумчиси Луис Суаресга ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.


Улашинг
  • Теглар:
Top