Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
НАТО бош котиби: Россия билан аввалги алоқалар тикланмайди
19:07 / 20.04.2016
480

НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг баёнот беришича, Россия ва ҳарбий альянс, томонлар ўртасидаги сиёсий мулоқот қанчалик муҳим бўлмасин, оддий муносабатлар даврига қайтмайди, деб хабар қилмоқда  РИА «Новости» агентлиги.

«Евроатлантика минтақаси ажратиб турувчи мамлакатлар ўртасидаги сиёсий музокаралар зарур ва фойдали, бу айниқса, биз бошимиздан кечираётган, манфаатлар тўқнаш келган вазиятда жуда муҳим. Шунга қарамасдан, бу аввалги муносабатларни тиклашимизни англатмайди», — деган бош котиб Столтенберг.

Унинг қайд этишича, сиёсий мулоқот учун мавжуд алоқаларни сақлаб қолиш, барча томон манфаатларига мос келади.


Улашинг
  • Теглар:
Top