Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
ЎзДЖТУда “Хитой тили кўприги“ мусобақасининг янги ғолиби аниқланди
18:11 / 25.04.2016
4485

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети 15-марта ўтказилаётган “Xитой тили кўприги” бутун дунё талабалари ўртасидаги xалқаро мусобақанинг Ўзбекистондаги саралаш босқичига мезбонлик қилди.

Мусобақада ХХРнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва муxтор элчиси Сун Ли Це, ТДШИ қошидаги Конфуций институти директори Ди Сяо Ся, ЎзДЖТУ ректори Шуҳрат Қаюмов, элчихона ходимлари, Хитой маданият маркази, ТДШИ қошидаги Конфуций институти ходимлари, СамДУ қошидаги Конфуций институти ходимлари иштирок этишди.

Танлов тўрт шарт асосида ўтди:
- хитой тили билимларини синаш мақсадида савол-жавоб ўтказиш;
- эркин мавзуда ижодий чиқиш (нотиқлик санъати);
- ифодали ўқиш;
- санъат ва маданият билан боғлиқ саҳна кўриниши.

Мусобақада ЎзДЖТУдан 2 нафар, ТошДШИ дан 3 нафар, СамДУ дан 2 нафар, Фарғона давлат университетидан 1 нафар талабалар иштирок этди.

Барча шартларда муваффақиятли қатнашган ЎзДЖТУ талабаси Яшнарбекова Муштарий якунда олий ўринни эгаллаб, ХХРда ўтказиладиган Хитой тили кўприги мусобақасида қатнашиш учун йўлланма олди.


Улашинг
  • Теглар:
Top