Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Яқин беш йилликда инсониятга хавф солувчи хатарлар маълум бўлди
17:19 / 29.04.2016
5652

Оксфорд университети (Буюк Британия) олимлари “Глобал ҳалокатлар хатари” ҳисоботини тайёрлашди. Унда яқин келажакда инсониятнинг энг камида 10 фоизини йўқ қилиб юборадиган хатарлар тилга олинган. Бу ҳақда The Telegraph хабар бермоқда.

Ҳисоботда келтирилишича, келаётган беш йилликда инсон қўлида бўлмаган хавф-хатарлар, яъни Ерга бирор-бир астроеднинг келиб урилиши ёки супервулқоннинг отилиши содир бўлади.

Узоқ келажакда сайёрамиз аҳолисига хавф солаётган офатларга эпедимия, ядро уруши, иқлимнинг кескин ўзгариши, шунингдек, сунъий ақл ва роботлар киради. Бу фожиаларнинг барчаси бевосита инсон билан боғлиқ.

Шунингдек, ҳисоботда келтирилишича, террорчилик гуруҳлари, масалан, ИШИД синтетик биология ёрдамида захарловчи вируслар тарқатиши мумкин.

Олимларнинг фикрича, дунё давлатларининг аксарияти, ушбу ҳалокатларнинг олдини олишга тайёр эмас.


Улашинг
  • Теглар:
Top