Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
АҚШда 50 йил қочоқликда юрган маҳбус тутилди
20:40 / 10.05.2016
4353

АҚШ маршаллар хизмати 50 йил аввал қамоқхонадан қочиб кетган Роберт Е. Стаковиц исмли маҳбусни ушлашди, деб хабар бермоқда CNN телеканали.

Стаковиц ўғирлик учун жазо ўтаётган Жоржия штатидаги турмадан 1968 йилда қочиб кетган. Ҳукумат жиноятчининг ўйлаб топилган исмини билишгач, унинг жойлашган ўрнини аниқлашган.

"Сўнгра терговчилар ўйлаб топилган исм билан боғланган Коннектикут штатида жойлашган Шерман шаҳридаги манзилни аниқлашган", дейилмоқда маршаллар хизмати баёнотида. Шундан кейин хизмат ходимлари Стаковицни ҳеч қандай кўнгилсизлик билан ушлашган.  

Ҳозирда қочоқ Коннектикут турмасида ушлаб турилибди. Тахминча, у ортга – Жоржияга юборилиши мумкин.


Улашинг
  • Теглар:
Top