Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
"Пианист" ва "Вампирлар бали" фильмлари продюсери Жин Гутовски ҳаётдан кўз юмди
17:27 / 11.05.2016
2254

"Пианист" ва "Вампирлар бали" фильмлари продюсери Жин Гутовски 90 ёшида вафот этди. Бу ҳақида  Associated Press агентлиги хабар берди. 

Гутовскининг ўғли отасининг Варшавадаги шифохоналардан бирида пневмониядан вафот этганини маълум қилди. 

Продюсерга режиссёр Роман Полански билан ҳамкорлиги катта муваффақият келтирди. 1960 йилларда у "Нафрат", "Боши берк кўча" ва "Вампирлар бали" фильмларига продюсерлик қилган. 2000 йилларда Гутовски яна Полански билан ҳамкорлик қилди - навбатдаги муваффақиятли лойиҳа "Пианист" лентаси бўлди. 

Полански бу продюсерни ҳаётидаги энг муҳим инсонлардан бири деб атади.

Гутовски - польшалик-яҳудийлар оиласидан бўлиб, Львовда туғилган. У Иккинчи жаҳон уруши даврида ота-онаси ва яқинларидан жудо бўлди. 1947 йилда Гутовски АҚШга кўчиб кетади.

Продюсернинг турмуш ўртоғи, уч ўғли, тўрт невараси ва уч эвараси бор.


Улашинг
  • Теглар:
Top