Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
"Евровидение-2016" танлови финалининг барча иштирокчилари маълум бўлди
08:08 / 13.05.2016
6368

Стокгольмда "Евровидение-2016" мусиқий танлови иккинчи яримфинали ниҳоясига етди. Унда танловнинг финалида иштирок этадиган яна 10 иштирокчи аниқланди.

Яримфинал натижаларига кўра, 14 май куни "Глобен" спорт-концерт мажмуаси саҳнасига яна бир маротаба чиқиш бахтига Австралия, Бельгия, Болгария, Грузия, Исроил, Латвия, Литва, Польша, Сербия ва Украина вакиллари муяссар бўлдилар.

Биринчи яримфинал 10 май куни бўлиб ўтганди. Унинг натижаларига кўра, финалга Австрия, Озарбайжон, Арманистон, Венгрия, Кипр, Мальта, Нидерландия, Россия, Хорватия ва Чехия вакиллари йўл олгандилар.


Улашинг
  • Теглар:
Top