Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Хитойда кўзи ожиз ва қўли йўқ икки дўст минглаб дарахт экди
22:12 / 13.05.2016
6035

Хитойнинг Хэбэй вилоятида яшовчи икки ногирон ўз қишлоқларида экологик вазиятни яхшилаш мақсадида бирлашдилар. Улардан бири – Цзя Хаикса 2000 йилда кўр бўлиб қолган, иккинчиси – Цзя Вэньци эса болалигида қўлларидан айрилиб қолган. Улар имкониятлари чекланганига қарамасдан, 13 йил ичида 10 мингдан кўпроқ дарахт экишган.

"Дарахтлар секин-аста ўсаётган бир пайтда мен телевизор орқали ижтимоий дастурларни томоша қилаётганимда дарахтлар экилиши ҳаво сифати ва бутун атроф-муҳитни яхшилашидан хабардор бўлдим. Биз дарахтлар етиштирдик ва ўз идрокимизни ҳам ўзгартирдик", деб айтди Цзя Вэньци NTD телевидениесига берган интервьюда.


Улашинг
  • Теглар:
Top