Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Хэмилтон "Формула-1"нинг Испания Гран-приси квалификациясини ютди
20:19 / 14.05.2016
3370

"Формула-1" автопойгасида Mercedes жамоаси учун иштирок этувчи британиялик пойгачи Льис Хэмилтон Испания Гран-приси квалификациясини ютди. 

Хэмилтон 1 дақиқа 22,000 сониялик натижани кўрсатди. 2-ўринни унинг жамоадоши Нико Росберг эгаллади. 3-натижани Red Bull пойгачиси Даниэль Риккардо кўрсатди. Toro Rosso жамоасига ўтказилган россиялик Даниил Квят 13-натижани кўрсатди.

Эътиборлиси, Red Bull’да Квятнинг ўрнини эгаллаган голландиялик Макс Ферстаппен 4-натижани кўрсатди.

Асосий пойга 15 майда бўлиб ўтади.

Умумий ҳисобда Росберг етакчилик қилмоқда, унинг ҳисобида 100 очко бор. Хэмилтон 2-ўринни (57 очко), 3-ўринни Кими Райкконен (43 очко) эгалламоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top