Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Америкалик пайпоғига яширган пистолетидан ўз оёғига ўқ узди
17:14 / 16.05.2016
2504

Америкалик эркак пайпоғига яширилган пистолет орқали ўз оёғига ўқ узиб қўйди. Бу ҳақда The Guardian хабар қилди.

Воқеа Канзас штатининг Огаста шаҳрида мактабни тамомлаш маросимида юз берди. Ташриф буюрганлар футбол стадионида ўз жойларини эгаллай бошлаганда, ўқ овози янграган.

Кейинроқ, жабрланувчининг ўзи айбдор экани маълум бўлди. У оёғидаги пистолетни қулайроқ жойлаштирмоқчи бўлганди. 

Огаста полицияси раҳбари Тайлер Брюернинг айтишича, ўқ тасофан узилган, воқеанинг ўзи эса “аҳмоқона тушунмовчилик” бўлган. 

Ўқ эркакнинг оёғини тешиб ўтиб, тадбирга келган бир аёлнинг болдир мушакларига теккан ва 15 метр узоқликка бориб тушган.

Жароҳатлар енгил бўлиб чиқди – аёлга ёрдам кўрсатиб, уйига рухсат беришди. Эркак эса ярадорликдан кейин машинага ўтириб, госпиталгача машинани ўзи бошқариб борган.


Улашинг
  • Теглар:
Top