Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Интернет тармоғида iPhone 7 нинг янги суратлари пайдо бўлди
16:01 / 16.05.2016
4724

OnLeaks инсайдери Твиттердаги саҳифасида iPhone 7 деб таъкидланаётган мобиль телефони ва унинг 64 Гблик қурилмаси қутисининг суратларини эълон қилди. 

Суратдаги қурилма iPhone 7 резина ажратгичлари унинг тепа ва қуйи қисмларига ўтказилиши тўғрисидаги хабарларни тасдиқламоқда. Камера модули, ўз навбатида, iPhone 6 дагидек бўртиб чиққан ва ўлчами жиҳатидан ҳам деярли ўзгаришсиз қолган. 

Бошқарув элементларига ҳам ўзгартириш киритилмаганини кўриш мумкин. Инсайдер смартфон орқа қопқоғи суратидан ташқари, унинг қутиси суратини ҳам чоп этган. Ундан, қути пушти ранг, 64 Гблик iPhone 7 га тегишли эканини билиб олиш мумкин. 

Бундан аввал, Instagram’нинг номаълум фойдаланувчиси ўз селфисини эълон қилган ва ортида iPhone 7 акс этганини таъкидлаган эди.


Улашинг
  • Теглар:
Top