Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Пеле: "Мен футбол қиролиман, Месси эса охирги 15 йилда шаҳзодага айланди"
00:00 / 16.05.2016
7448

Афсонавий бразилиялик собиқ футболчи Пеле аргентиналик Альфредо Ди Стефано Диего Марадона ва Лионель Мессидан кўра мукаммалроқ футбол намойиш қилгани ҳақидаги фикрни билдирди.

"Мен қиролман, Месси эса охирги 15 йилда шаҳзодага айланди. Бироқ мен Лионелни қирол деб айта олмайман. Фикримча, аргентиналиклар орасида энг мукаммал футболчи Месси ёки Марадона эмас, балки Альфредо Ди Стефано ҳисобланади", деб айтди Пеле.

"Альфредо мен ўйнаган вақтларда тўп сурганидан жуда хурсандман, ҳаттоки ўшанда ўйнаш енгилроқ бўлгани рост бўлса-да. Ди Стефано ва мен каби футболчилар ўйини ҳақида кам нарса билишади, чунки бизнинг ўйинларимиз видеоёзувлари жуда кам", деб айтди қирол.

Аввалроқ Пеле Мессини охирги ўн йилликнинг энг яхши футболчиси деб ҳисоблашини айтганди.


Улашинг
  • Теглар:
Top