Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Facebook фойдаланувчиларнинг фотосуратларини эмодзиларга айлантиришни режалаштирмоқда
21:36 / 18.05.2016
2971

Facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчиларнинг профилларидаги фотосуратлари асосида эмодзиларни яратиш учун патентга ариза берди, деб хабар беради Quartz нашри.

Смайликларни шахсийлаштириш профилдаги фотосуратни таҳлил қилиб, уни эмодзига айлантирувчи махсус дастур орқали амалга оширилади. 

Агарда фойдаланувчи “:)” белгисини ёзса, дастур автоматик тарзда унинг кулиб турган фотосуратини қўяди.

Патентда кўрсатилишича, агарда ёзишув пайтида стандарт эмодзилар ишлатилганда, алгоритм уларга тўғри келадиган ҳиссиётли фотосуратлар билан алмаштира олади.

Қайд этилишича, Facebook инсонлар юзини қўл меҳнати заруриятисиз аниқлай олиш учун машина меҳнатидан фойдаланмоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top