Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
EgyptAir авиакомпанияси мотам рамзи сифатида логотипи рангини қорага ўзгартирди
14:24 / 20.05.2016
2432

Мисрнинг EgyptAir авиакомпанияси раҳбарияти, А320 самолёти бедарак йўқолгач, ўз логотипининг рангини вақтинча ўзгартиришга қарор қилди. 

EgyptAir’нинг Twitter’даги саҳифасида одатдаги кўк рангли ёзувлар қорага алмашган, саҳифа тепасида эса, бедарак кетган MS804 рейси рақами жойланган. 

Авиакомпания ўз сайтидаги расмий савдо белгисини ўзгартирмаган бўлса-да, унинг асосий тусини қора рангга алмаштирган. 

Бундан ташқари, EgyptAir ҳодиса муносабати билан мусибатга учраганларга ҳамдардлик изҳор қилган. 

EgyptAir авиакомпаниясининг Париждан Қоҳирага MS804 рақамли парвозни амалга ошираётган йўловчи самолёти, 19 май куни эрталаб Ўрта ер денгизи осмонида радар экранларидан ғойиб бўлган эди. Унинг бортида жами 66 киши бўлган. 

Ҳозирча, авиаҳалокат сабаблари борасида аниқ фикрлар мавжуд эмас. Ўрта ер денгизи ҳудудида эса, самолёт қолдиқлари қидирилмоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top