Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Хитойдаги тикувчилик фабрикасидаги ёнғин оқибатида 6 киши ҳалок бўлди
23:28 / 21.05.2016
4176

Хитойнинг марказий қисмидаги Хэнань вилоятида тикувчилик фабрикасидаги ёнғин туфайли 6 киши ҳалок бўлди, яна 7 киши жароҳат олди, деб хабар бермоқда "Синьхуа" ахборот агентлиги. 

Ёнғин 6 қаватли саноат биносида чиққан ва у ердан фабрикага ўтган. 

Ёнғинни бартараф этишда 140 нафар одам ва 26 та техника бирлиги иштирок этди. Ёнғин сабаблари аниқлаштирилмоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top