Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Улкан коляскаларда энди ота-она ҳам сайр қилиб кўриши мумкин
19:59 / 24.05.2016
7070

АҚШ болаларга тегишли маҳсулотлар савдоси билан шуғулланувчи Kolcraft компанияси фарзандига коляска танлаётган ота-оналарга қулайлик яратди. Энди ота-она катталаштирилган коляскада сайр қилиб, аравачанинг қулайлик даражасини аниқлаши мумкин. 

Компания ўзининг Bliss моделли болалар коляскасининг улкан моделини яратди. У сотувга чиқарилмайди, лекин катталар унга ўтириб, фарзандларининг ҳиссиётларини туйиб кўришлари мумкин. Kolcraft президенти Том Колтуннинг айтишича, ноодатий тест-драйв 7 июнь Чикаго истироҳат боғида режалаштирилган.


Улашинг
  • Теглар:
Top