Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Жиллиан Андерсон ва Приянка Чопра "Бондга юбка кийдириш" фикрини қўллаб-қувватлашди
18:37 / 24.05.2016
6433

Таниқли актрисалар Жиллиан Андерсон ("Махфий маълумотлар") ва Приянка Чопра ("Куантико") агент Жеймс Бонд 007ни аёлга айлантириш таклифини қўллаб-қувватлашди. Бу ҳақида People маълум қилди. 

Ижтимоий тармоқларнинг баъзи фойдаланувчилари суперайғоқчи ролини ижро этишга аёл актрисани олиш таклифини билдирди. Жумладан, ўтган дам олиш кунлари твиттерда актриса Андерсоннинг агент 007 сиймосида гавдалантирган постери пайдо бўлди. 

"Бу Бонд. Жейн Бонд. Барча овозлар учун раҳмат! (Кечирасиз, постерни ким яратганини билмайман-у, лекин у менга ёқди!) #кейинги Бонд", - деб ёзди Андерсон ўз твиттерида. 

Приянка Чопрага келсак, интервьюлардан бирида "Дунё гўзали - 2000"дан франшизанинг келгуси фильмларида Бонднинг севгилиси роли ҳақида сўрашган. Актрисанинг сўзларига кўра, у бу каби таклифларни мунтазам равишда олиб туради, аммо ўзи агент 007 ролини ижро этишни истайди.


Улашинг
  • Теглар:
Top