Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ҳиндистонда ер юзидаги энг оғир чақалоқ туғилди
19:54 / 25.05.2016
22564

Ҳиндистон жанубида дунёдаги энг оғир чақалоқ-қизча туғилди, деб хабар бермоқда Daily Mail. Боланинг оғирлиги 6,8 кг.ни ташкил этди. Газетанинг маълум қилишича, одатда олти ойлик болалар мана шундай вазнга эга бўлишади.

Чақалоқ дунёга кесаревча кесиш йўли орқали дунёга келган. Унинг онасининг ёши 19 да. Исми Нандини.
Бу билан ҳиндистонлик чақалоқ 2014 йилда АҚШда 6,5 кг вазнда дунёга келган чақалоқ рекордини янгилади.
Айни дамда рекордчи чақалоққа шифокорлар қараб туришибди. Бир неча кунлардан сўнг, она-болага жавоб бериб юборилиши кутилмоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top