Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
АҚШда дунёнинг энг кўп қидирилаётган жиноятчиларидан бири қўлга олинди
12:03 / 31.05.2016
7750

ФҚБ томонидан қидирилаётган энг хавфли жиноятчилардан бири АҚШда қўлга олинди. Бу ҳақида РИА "Новости" хабар берди

Гап апрель ойида ўзининг ҳомиладор дугонасини ўлдирган Филип Патрик Поликарпио ҳақида кетмоқда. Лос-Анжелесдан қочиб кетганидан бери ФҚБ унинг номини энг кўп қидирилаётган ўн нафар жиноятчи қаторига қўшиб қўйганди. 

ФҚБ расмий вакили Лора Аймиллернинг берган маълумотига кўра, Поликарпиони ўтган якшанба куни Сан-Диегода Мексика орқали АҚШга ўтаётганида қўлга олишган. 

Associated Press ахборот агентлиги ўз навбатида Поликарпионинг ўз "жиноят тарихи"га эга эканлигини аниқлаган. 2001 йилда у ўқ узувчи қурол билан зўравонлик ишлатишда айбланган, аммо охир-оқибат афв этилган.


Улашинг
  • Теглар:
Top