Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Қатарликлар Сингапурда 2,5 млрд доллар эвазига офислар учун 43 қаватли бино сотиб олди
16:32 / 06.06.2016
3143

Qatar Sports Investments фонди Сингапурда америкалик инвесторлардан (BlackRock) Square Asia Tower One номли 43 қаватли офис биноси сотиб олди. Бу харид учун рекорд даражадаги 2,5 млрд доллар тўланган.

Қайд этилишича, бу харид Сингапур кўчмас мулк бозори учун бурилиш палласи бўлиши мумкин. Бунгача Осиё-Тинч океани минтақасида битта кўчмас мулк учун бунча катта миқдордаги маблағ тўланмаганди.

FT нашрида ёзилишича, бу бино Сингапурнинг иқтисодий ҳудудида жойлашган бўлиб, майдони 116 минг кв.м. Square Asia Tower One ижарачилари орасида Google ва Citigroup ҳам бор.


Улашинг
  • Теглар:
Top