Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Airbnb порталида сайёҳлар учун ёқилғи шохобчасида тунаб қолиш таклифи пайдо бўлди
15:45 / 16.06.2016
1931

Airbnb ижара хизмати порталида саёҳатчилар учун ноодатий таклиф пайдо бўлди - Салинас шаҳри (Калифорния штати, АҚШ)даги ёқилғи қуйиш шохобчасидаги турар-жойда яшаш. АЗСда бир кун тунаб қолиш сайёҳлар учун 50 долларга айланади, деб хабар беради Curbed.

Шохобча маҳаллий истироҳат боғи ва аэропорт яқинида жойлашган. Airbnb’да қолдирилган эълон саҳифасида хонанинг суратлари йўқ — ёқилғи бекатининг расми мавжуд. Мазкур яшаш маскани ҳақида сайёҳлар томонидан қолдирилган изоҳлар ҳам ҳозирча йўқ. 

АЗС эгаси таклиф чинакам экани ва бинода чўмилиш хонаси ҳам, каравот ва ошхона ҳам йўқлигини қайд этди. 

2016 йилнинг апрелида Airbnb фойдаланувчиларини антиқа ижара таклифи ҳайратга солган эди: Лондондаги туманларнинг бирида жойлашган гараж яқинида девор ва томсиз «хона» ижарага берилди. Унга кўра, сайёҳлар 8 фунт стерлинг (11 доллар атрофида) эвазида очиқ осмон бағрида уй жиҳозларидан фойдаланиши мумкин бўлган. 
 
 


Улашинг
  • Теглар:
Top