Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
АҚШ демократлари Сенат фаолиятини тўсиб қўйишди
10:21 / 16.06.2016
3306

15 июнь куни Америка демократик партияси аъзолари, Конгресс Сенатининг фаолиятини тўхтатиб қўйди. Улар террорчилик фаолиятига алоқадорликда гумон қилинган шахсларга қурол сотишни тақиқловчи қонун лойиҳасини имконқадар тезроқ муҳокама қилишни талаб қилишмоқда. 

Кундузи сенатор-демократ Крис Мерфи Сенат мазкур ташаббусни кўриб чиқмагунча, маъруза қилаверишини айтган эди. Низомга кўра, у қанча зарур деб топса, шунча вақт минбарда қолиши мумкин. 

Сенаторга сўзлаш навбати сўраб, партиядошлари кўмак беришмоқда. Улар ҳам пистолет ва милтиқларни сотиш муаммосига оид қарашларини баён қилишаяпти. Шу йўл билан Сенатнинг 15 июнь кунги мажлисида 44 нафар сенатор маъруза қилган. Аслида, Сенат бюджет масалаларига оид қатор лойиҳалар бўйича овоз бериши керак эди. 

Айни чоғда, республикачилар партиясидан мамлакат президентлиги учун номзод Дональд Трамп, демократлар ташаббусини қўллаб-қувватлаган. У твиттердаги саҳифасида, Миллий Милтиқ уюшмаси билан учрашиб, террорчиликда гумон қилинган ёки тижорат авиарейсларида парвоз қилиш тақиқланган шахсларга қурол сотмаслик масаласини муҳокама қилишини билдирган. 

АҚШда ушбу мавзу муҳокамаси, якшанба 12 июнь куни Орландо шаҳрида юз берган ҳодисадан сўнг янада авж олди. Ўша куни 29 ёшли, келиб чиқиши афғонистонлик бўлган Умар Матин ноодатий жинсий қарашларга эга кишилар борадиган Florida Pulse тунги клубида ўт очгани сабаб, 49 киши ҳалок бўлган, 53 киши яраланган эди.


Улашинг
  • Теглар:
Top