«Боруссия» «Реал» ва «Барселона» олмоқчи бўлган ёш футболчини ўзиники қилди
14:38 / 16.06.2016
4699

Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси Франция олий дивизиони иштирокчиси бўлган «Лорьян» жамоасидан португалиялик ҳимоячи Рафаэл Геррейруни сотиб олди. Бу ҳақда Tribuna.UZ хабар қилган.

22 ёшли бутболчи билан 2020 йилнинг ёзига қадар шартнома имзоланган. У 15 июнь куни Париж шаҳрида «Боруссия» тиббий кўригидан ўтган.

«Геррейру – индивидуал маҳоратга эга, турли позицияларда ҳаракатлана олувчи футболчи. Биз Рафаэл «Боруссия»ни танлаб тўғри иш қилди деб биламиз», – деган жамоа спорт директори Михаэль Цорк.

Шартноманинг молиявий жиҳатлари маълум қилинмаган. Бундан олдинги хабарларда унинг трансфери учун дортмундликлар 12 млн евро сарфлаши айтилганди.

Футболчига «Реал», «Барселона», «Ливерпуль», «Монако» ва «Арсенал» жамоаларидан ҳам қизиқишлар билдирилганди.

Геррейру Франция чемпионатининг якунланган мавсумида 34 учрашувда майдонга тушиб, 3 гол урган ҳамда 2 голли узатма муаллифи бўлган.

Қайд этиш керакки, ўтган мавсум якунига 1 ой бўлмасиданоқ «Боруссия» 6 футболчи харид қилишга улгурди:

Манба: Tribuna.UZ 


Улашинг
  • Теглар:
Top