Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Эрдўған ЕИ билан виза либерализацияси бўйича музокараларнинг муваффақиятли якунланишига ишонч билдирди
10:19 / 16.06.2016
2143

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ЕИ билан визаларни бекор қилиш масаласи якуний босқичдалигини маълум қилди. Бу ҳақда у Анқарадаги чиқишида айтиб ўтди. 

"Биз визани либерализация қилиш учун зарур қадамларни қўймоқдамиз. Бу масала якуний босқичда турибди. Ишонаманки, биз бу борада ижобий натижага эришамиз", - деди у.

Бироқ Эрдўған "Шубҳасиз, Туркия унинг терроризм билан курашиш имкониятини сусайтирадиган қадамларни қўя олмаслигини" таъкидлади. 

18 мартдаги келишувга мувофиқ, жорий йилнинг 1 июлидан Туркия ва Шенген минтақаси ўртасидаги визалар бекор қилиниши керак. 

ЕИ вакилларининг маълум қилишича, Анқара ЕИ илгари сурган бир неча мезонларга оид ишларни якунига етказиши лозим. Бу айниқса терроризм билан кураш ҳақидаги қонунга тўғирлаш киритиш билан боғлиқ. 

Туркия томони ўз навбатида 72та мезоннинг деярли барчасини бажарганини маълум қилди. Бош вазир Бинали Йилдиримнинг сўзларига кўра, аксилтеррор қонунчилигига ўзгаришлар киритилмайди.

"Биз террорчилар билан жиддий кураш олиб бормоқдамиз ва бу шароитларда қонунчиликка ҳеч қандай ўзгартириш киритмаймиз. Ҳаттоки визаларнинг бекор қилиниши шунга боғлиқ бўлса ҳам", - деган Йилдирим.


Улашинг
  • Теглар:
Top