Евро-2016: Англия Уэльсга қарши ўйинда иродали ғалабага эришди
19:57 / 16.06.2016
6242

Евро-2016 гуруҳ босқичи 2-тур доирасида Англия ва Уэльс ўртасида баҳс бўлиб ўтди. Бу британча дербида инглизлар иродали ғалабага эришди.

Ўйиннинг 42-дақиқасида Уэльс ҳужумчиси Гарет Бэйл жарима зарбасидан ҳисобни очди.

Англия терма жамоаси бош мураббийи Рой Ҳожсон иккинчи бўлимни 2 ўзгариш билан бошлади: ишончни оқламаган марказий ҳужумчи Ҳарри Кейн ўрнига Жейми Варди, вингер Раҳим Стерлинг ўрнига эса Даниел Старриж майдонга ташланди. Варди ўйинга қўшилишидан 9 дақиқа ўтиб жавоб голини йўллади 1:1.

Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда эса захирадан майдонга туширилган ҳужумчиларнинг иккинчиси Даниел Старриж ғалаба голига муаллифлик қилди - 2:1.

Англия – Уэльс 2:1
Голлар: 0:1 – 42 Бэйл, 1:1 – 56 Варди, 2:1 – 90 Старриж.
Англия – Ҳарт, Кэйхилл, Роуз, Уокер, Смоллинг, Алли, Дайер, Лаллана (Рэшфорд, 73), Стерлинг (Старриж, 46), Кейн (Варди, 46), Руни.
Уэльс –  Хеннесси, Уильямс, Дэвис, Тэйлор, Честер, Бэйл, Рэмзи, Робсон-Кану (Уильямс, 72), Аллен, Ледли (Эдвардс, 67), Гантер.
Огоҳлантириш: Дэвис (61).


Улашинг
  • Теглар:
Top