Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Евро-2016: Франция Албанияни енгиб, муддатидан аввал гуруҳ масаласини ҳал қилди
05:10 / 16.06.2016
5588

Евро-2016 мусобақаси А гуруҳи учрашувларининг 2-турида мезбон Франция Албания устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Францияликлар учрашувнинг 90-дақиқасида Антуан Гризманнинг голи эвазига ҳисобни очишди. Ҳакам қўшиб берган 96-дақиқада эса ўтган турдаги Франциянинг энг яхши ўйинчиси Димитри Пайе гол уриб, ўз ҳисобидаги голларни 2та етказиб олди.

Ушбу ғалаба Дидье Дешам шогирдларини муддатдан олдин 6 очко билан плей-оффга чиқиши учун имкон яратди.

Франция 3-турда 19 июнь куни Швейцарияга қарши майдонга тушади.

Евро-2016

Франция – Албания – 2:0

Голлар: Гризманн, 90 (1:0); Пайе, 90+6 (2:0).

Огоҳлантиришлар: Канте, 88 – Кукели, 55; Абраши, 81.


Улашинг
  • Теглар:
Top