Хелен Миррен “Форсаж-8” да роль ўйнайди
16:10 / 16.06.2016
5656

“Оскар” мукофоти соҳибаси, британиялик актриса Хелен Миррен “Форсаж-8” да ўйнайди, дея хабар беради AceShowbiz. 

Бир оз аввал Миррен машҳур франшизанинг янги қисмида суратга тушиши истаги борлигини билдирган эди. 

Актрисанинг айтишига қараганда, у кўпроқ ёвуз ролларни ижро этишни хоҳлайди. Кейинчалик, “Форсаж” юлдузи Вин Дизель британиялик актрисага “ўз истаклари билан эҳтиёт бўлиш кераклиги”ни маслаҳат берди.  

Ҳозирча, Миреннинг қайси ролни ижро этиши аниқ эмас, аммо актрисанинг шахсан ўзи “Форсаж-8” да суратга тушишини маълум қилди.  

Бироқ актриса фильмда катта тезикдаги машинани бошқарадими йўқми, бу ҳақда билдирмаган. 

Ўзи маълум қилганидек, автомобиль бошқариш актрисага ҳар доим ёққан.  «Мен агар  ростмана автомобиль бошқарсам, бунингг учун улар менга рухсат беришса, ушбу фильмда суратга тушишим мумкинлигини айтдим. Натижасини қандай бўлишини кўрамиз”, дейди Миррен.

2016 йилнинг май ойида интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда актриса Шарлиз Тероннинг “Форсаж-8”да ифодаланган суратини тақдим этди. 

Суратда Metallica ёзуви бор футболка кийиб олган актриса Шарлиз Терон ёвузлик қаҳрамони бўлиб, қурол-яроқ сотувчи дўконларнинг бирига киргани жараёни ифодаланган эди.


Улашинг
  • Теглар:
Top