Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
«Уолл-стрит бўриси» фильмида Ди Каприо персонажининг прототипларидан бири жонсиз ҳолда топилди
09:27 / 16.06.2016
6591

2013 йилда катта экранларга чиққан ва бош ролни Ҳолливуд юлдузи Леонардо ди Каприо гавдалантирган “Уолл-стрит бўриси” (The Wolf of Wall Street, 2013) фильми қаҳрамони прототипи, биржа олди-сотдилари билан шуғулланган Дан Жакетто 53 ёшида Нью-Йоркда оламдан ўтди. Бир неча бор қамоқда ўтириб чиққан собиқ маклер шахсий уйидаги тўшакда жонсиз ҳолатда топилган. Бу ҳақда Fox News телеканали хабар бермоқда.

Манба берган маълумотга кўра, Жакетто ўтган якшанбада бир қанча тунгги зиёфатларда иштирок этган. Гувоҳларнинг айтишига қараганда, у ўз қўриқчилари билан Нью-Йоркдаги тунгги клублардан бирига ташриф буюрганди.

Маклер 90-йилларда АҚШда жуда машҳур шахслардан бири эди. У Ди Каприо ва бошқа машҳурларга, жумладан, Бен Аффлек, Мэтт Дэймон ва Наоми Кэмпбелга молиявий кўмак берган. 2001 йилда фирибгарлиги учун 4 йил-у 9 ой муддатга қамоққа ҳукм қилинган. 2014 йилда уни бегона кредит картадан фойдаланганликда айбланган эди.


Улашинг
  • Теглар:
Top