Американинг FA-18 самолётлари Суриядаги Россия ҲКК зарба ҳудудида пайдо бўлди
18:14 / 18.06.2016
10987

Американинг FA-18 қирувчи самолётлари учувчилари, россиялик учувчилар Суриядаги исёнчилар позицияларига зарба бераётган вақтда, улар билан алоқа ўрнатмоқчи бўлди, деб хабар қилмоқда Пентагон маъмурияти. Бироқ, америкалик ҳарбийлар Россия ҳарбий космик кучлари учувчиларининг жавобини олишмаган. 

АҚШ мудофаа вазирлиги FA-18 қирувчи самолётларини Иорданиянинг Сурия билан чегараларига юборган вақтда, бу ерда рус самолётлари исёнчилар нуқталарига ракета зарбалари бераётган бўлган. 

Ҳарбий ҳаво ҳужумлари икки марта амалга оширилгач, амалиёт ҳудудига Америка FA-18 қирувчилари юборилган. Америкалик учувчилар, аввалдан келишилган канал бўйича россиялик учувчилар билан боғланишга самарасиз уринишган. Шундан сўнг, улар ёқилғи қуйиш учун ҳудудни тарк этган. 

Пентагон вакилининг айтишича, «Россиянинг сўнгги ҳаракатлари, унинг режасига боғлиқ хавотирларни пайдо қилмоқда». Шунга кўра, Пентагон томони Россия мудофаа вазирлигидан зарбалар нима учун берилгани ва бундай ҳолат бошқа такрорланмаслиги борасида тушинтиришлар берилишини кутмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Reuters агентлигининг Пентагондаги вакили хабар қилганидек, Россия авиацияси АҚШ томонидан қўллаб-қувватланаётган ва ИШИДга қарши курашаётган ҳамда айни вақтда Сурия ҳукуматига қарши исён қилган мухолифат ҳудудларига зарба берган эди.


Улашинг
  • Теглар:
Top