"Газпром" 2016 йилда 40та автомобилларга газ қуйиш шохобчасини очади
14:00 / 18.06.2016
5307

"Газпром" компанияси жорий йилда 40та автомобилларга газ қуйиш шохобчасини очса, келаси йили бу рақам 56тани ташкил этади, деб баёнот берган холдинг директорлар кенгаши Виктор Зубков ТАССга берган интервьюсида. 

Бундан ташқари, унинг маълум қилишича, яна 41та шундай станция таъмирланади. Бу станцияларнинг барчаси Россиянинг замонавий ускуналари билан жиҳозланади ҳамда суткасига 500-600та машинага хизмат кўрсата олади. Бу эса ҳар бир станцияда йилига 7,5 млн кубметр газ сотилишини таъминлайди. Зубковнинг айтишича, "Газпром" холдинг компанияси 2020 йилга бориб, 500та шундай станция тармоғига эга бўлиш устида иш олиб бормоқда. 

Шунинг баробарида, мамлакатда автомобилларни газлаштириш масаласини ҳам ижобий ҳал этиш лозим бўлади. Зубковга кўра, йилига камида 20 минг дона машина газда юришни бошласагина, газ қуйиш шохобчалари фойда келтириши мумкин. Акс ҳолда, улар зарар учун ишлайди, холос.


Улашинг
  • Теглар:
Top