Покистонда ҳомиладор аёл оила аъзолари томонидан ваҳшиёна тарзда ўлдирилди
17:46 / 18.06.2016
18919

Покистон шарқида, 3 йил муқаддам оила аъзоларининг қаршилигига қарамай турмушга чиққан ҳомиладор аёл, ўз оила аъзолари томонидан қасддан ўлдирилган, деб хабар қилмоқда маҳаллий полиция маҳкамаси. 

22 ёшли Муқаддас Тавфиқ билан ушбу машъум ҳодиса юз берганида, у  иккинчи фарзандига 8 ойлик ҳомиладор бўлган. У кўрик учун шифохонага борганида, онаси пайдо бўлиб, уни ўз уйига тортиб олиб кетган, деб маълум қилган аёлнинг турмуш ўртоғи Холид Тавфиқ CNN телеканалига.

Муқаддасни эса, уйида акаси Муҳаммад Одил Башир кутиб олиб, унга таёқ билан ҳужум қилган. Бу зарба иш бермаганида бўйнига пичоқ тортган, деб воқеа тафсилотларини сўзлаган Gujranwala минтақавий полиция маҳкамаси ходими. 

Ҳозирда марҳуманинг воқеа жойидан яширинган онаси Амна Башир ва қотил акаси полиция томонидан қидирилмоқда. 

Айтиш жоизки, гарчи оила аъзоларининг ор-номус талашиб қилган бу каби қотилликлари Покистонда жиноят саналса-да, унга барҳам бериб бўлмаяпти. 
Жумладан, 2016 йилнинг ўтган 5 ойи мобайнида мамлакатда 212 марта "номус" қотилликлари содир этилган. Шулардан 50таси эркак кишилар ва 38таси вояга етмаганларнинг ўлими билан боғлиқ бўлса, қолгани аёлларнинг қатл этилишига оиддир.


Улашинг
  • Теглар:
Top