Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Путин: биз АҚШнинг янги президентини сўзлари эмас, балки ишлари бўйича баҳолаймиз
08:32 / 18.06.2016
9583

Россия президенти Владимир Путин Петербург халқаро иқтисодий форуми вақтида хорижлик журналистларнинг у АҚШ президенти сифатида кимни кўришни исташи ҳақидаги саволига "Россия исталган янги президент билан ишлашга тайёрлигини" айтди. 

"Номзодларнинг сайловолди нутқи қандайлигидан қатъи назар, биз уларнинг сўзларига эмас, ишларига баҳо берамиз. Муносабатларни нормаллаштириш, иқтисодиёт, халқаро хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш йўлларини қидирамиз", деб айтди Путин.

"Бир нарсани афсус билан айтиш қоладики, Россиядан АҚШда ҳар бир сайловолди кампанияси вақтида фойдаланиб келинади, бу бесамар ишдир", деб қўшимча қилди Путин. 

Аввалроқ Путин форум доирасида AP, Reuters ва Xinhua каби йирик ахборот агентликлари раҳбарлари билан учрашув ўтказгани маълум қилинганди.


Улашинг
  • Теглар:
Top