Сиз бу тугмани ҳар куни кўрасиз, бироқ бу белгилар нимани англатишини хаёлингизга ҳам келтирмагансиз
18:29 / 18.06.2016
33953

Қаерга борманг, бу белгига кўзингиз тушади. Эҳтимол, бу XXI асрнинг энг машҳур белгисидир.

Сиз ҳар куни мобил телефон, телевизор, ноутбук, микротўлқинли печь, кир ювиш машинаси ёки бирор бир бошқа электрон қурилмангизни ёқасиз ва ўчирасиз ҳамда бу тугмани кўрасиз. 

Бу белги нимани англатиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

Бу белгининг дизайнида қандайдир мантиқ борми?

Ҳа, бор экан!

Умуман, бу белгининг тарихи қизиқ...

Яна бир маротаба "Ёқиш/Ўчириш" белгисига қаранг, чунки бу мақоладан кейин сиз унга бошқача нигоҳ билан қарайсиз...

Яхшилаб қаранг, кўряпсизми, у «I» ва «O» белгиларидан иборат.

Бу белгилар визуал назар солганда «1» ва «0» рақамларини эслатади.

Бу белгининг тарихи бизни Иккинчи жаҳон уруши даврига етаклайди. Бу белгини яратган муҳандислар иккиламчи тизимга пойдевор қўйишган. 

Иккиламчи тизимда «1» - "Ёқиш", «0» - "Ўчириш"ни англатади.

1973 йилда бу белги Халқаро электр-техника комиссияси томонидан қувват тугмаси сифатида стандартлаштирилди.


Улашинг
  • Теглар:
Top