Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Росберг "Формула-1" пойгасининг Бокудаги босқичининг биринчи ғолиби сифатида тарихга кирди
21:27 / 19.06.2016
3792

"Формула-1" пойгасининг "Мерседес" жамоаси пойгачиси, немис Нико Росберг пойганинг 8-босқичи – Бокуда ўтган Европа Гран-присининг биринчи ғолиби сифатида тарихга кирди.

2-ўринни "Феррари" аъзоси Себастьян Феттель эгаллади. Маррага учинчи бўлиб " Форс Индия" жамоаси аъзоси, мескикалик Серхио Перес етиб келди.

"Торо Россо" аъзоси, россиялик Даниил Квят пойгани олтинчи бўлиб бошлади, бироқ подвескаси бузилгани сабабли пойгадан чиқиб кетди. Квятнинг жамоадоши Карлос Сайнс ҳам маррага етиб кела олмади.

Пойганинг кейинги босқичи 1-3 июль кунлари Австрияда бўлиб ўтади.

Формула-1. Европа Гран-приси 

1. Нико Росберг ("Мерседес") — 1:32:52.366
2. Себастьян Феттель ("Феррари") +16.696
3. Серхио Перес ("Форс Индия") +25.241
4. Кими Райкконен ("Феррари") +33.102
5. Льюис Хэмилтон ("Мерседес") +56.335
6. Валттери Боттас ("Уильямс") +1:00.886
7. Даниэль Риккардо ("Ред Булл") +1:09.229
8. Макс Ферстаппен ("Ред Булл") +1:10.696
9. Нико Хюлькенберг ("Форс Индия") +1:17.708
10. Фелипе Масса ("Уильямс") +1:25.375
11. Женсон Баттон ("Макларен") +1:44.817
12. Фелипе Наср ("Заубер") +1 айлана
13. Ромен Грожан ("Хаас") +1 айлана
14. Кевин Магнуссен ("Рено") +1 айлана
15. Жолион Палмер ("Рено") +1 айлана
16. Эстебан Гутьеррес ("Хаас") +1 айлана
17. Маркус Эрикссон ("Заубер") +1 айлана
18. Рио Харианто ("Манор") +2 айлана
Фернандо Алонсо ("Макларен") — маррага етиб келмади
Паскаль Верляйн ("Манор") — маррага етиб келмади
Кичик Карлос Сайнс ("Торо Россо") — маррага етиб келмади
Даниил Квят ("Торо Россо") — маррага етиб келмади.


Улашинг
  • Теглар:
Top