Apple оммавий равишда iPhone 7 ишлаб чиқаришни бошлади
20:55 / 20.06.2016
6661

Тайваннинг Pegatron ODM-ишлаб чиқарувчиси iPhone 7 смартфонини оммвий равишда ишлаб чиқаришни бошлади. Бу ҳақда OnLeaks твиттерида маълум қилинди.

Бундан ташқари, янги смартфон моделини йиғиш билан Foxconn ҳам шуғулланади. Тахминларча, смартфон кузда тақдим қилинади.

Аввалроқ манбалар янги iPhone 7 SIM-карта учун иккинчи слот билан жиҳозланишини маълум қилишганди. Бундан ташқари, кўплаб миш-мишларга қарамасдан, iPhone 7’да қулоқчинлар учун 3,5 мм ли разъём бўлади.

i4u портали маълумотига кўра, iPhone 7 Plus ва iPhone 7 Pro смартфонларини ишлаб чиқариш билан Wistron компанияси шуғулланади.


Улашинг
  • Теглар:
Top