Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
БМТ: жаҳонда қочқинлар сони 65 миллион кишига етди
15:36 / 20.06.2016
2213

Ўз мамлакатидаги қуролли низолар ва қўвғин сабаб қочқин мақомини олганлар сони илк марта 65 миллионга етди. Бу ҳақда БМТ маълумотлари асосида The Guardian нашри хабар бермоқда.

Ташкилот ҳисоб-китобига кўра, 2015 йилда қочқинлар сони 65,3 млн кишига етган. Бу Буюк Британия аҳолисидан ҳам кўп, деб таққослайди газета.
Бу ҳисобдан 21,3 миллион киши бошқа давлатларга қочиб ўтган. 40,8 млн киши эса ўз давлатида қўвғинда, 3,2 млн киши ўз мамлакатини тарк этган ҳолда, бошқа мамлакатдан бошпана берилишини кутмоқда.

Шу маънода, сайёрадаги ҳар 113 киши қочқин ҳисобланади. БМТнинг қайд этишича, кўрсаткичлар сўнгги беш йил ичида 50 фоизга ортган. Барча қочқинларнинг тенг ярми Сурия, Афғонистон ва Сомали фуқароларидир.

Қочқинлар энг кўп борадиган мамлакат сифатида Туркия қайд этилган. Ўтган йили бу давлатга 2,5 млн қочқин кириб келган. Уларнинг аксарияти Сурия фуқаролари.
БМТ Юқори комиссари Филиппо Грандининг айтишича, жаҳон муҳожирлар инқирозини ҳар этиш учун етарли чора-тадбирлар кўрмаяпти.


Улашинг
  • Теглар:
Top