FT: Бразилияда бюджет харажатлари 20 йилга музлатиб қўйилиши мумкин
20:32 / 20.06.2016
4037

Бразилия раҳбарияти иқтисодиётни барқарорлаштириш ва давлат қарзи ошишини босиб туриш учун бюджет харажатларини 20 йилга музлатиб қўйишни таклиф этди. Бу ҳақда Бразилия молия вазири Энрике Мейреллеш Financial Times нашрига берган интервьюсида маълум қилди

Мейреллешнинг фикрича, бюджет харажатларининг музлатилиши мамлакатда чуқур рецессиянинг асосий сабаби бўлган давлат молияси борасида ноаниқликни камайтиради.

"Бундай қатъий бюджет сиёсати билан барча кўрсаткичларни прогноз қила олади. Бу ноаниқликнинг анча камайишига олиб келади", деб айтди вазир.

Нашрнинг маълум қилишича, Бразилия мураккаб даврларни бошдан кечирмоқда: 2015 йилда мамлакат иқтисодиёти 3,8 фоизга қисқарган, жорий йилнинг апрелида давлат қарзи ЯИМнинг 67,5 фоизига етган.

Вазир бюджет режаси жорий йилнинг охиригача конгресс томонидан маъқулланишига умид билдирди.

Аввалроқ етакчи рейтинг агентликлари Бразилиянинг рейтингини "чиқинди" даражасигача туширишганди.


Улашинг
  • Теглар:
Top