Хитойнинг янги суперкомпьютери дунёдаги энг қудратли компьютерлар рейтингида етакчилик қилди
16:13 / 20.06.2016
5180

Хитойнинг янги Sunway TaihuLight суперкомпьютери душанба куни дунёдаги энг қудратли 500та компьютер рейтингида биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақида  рейтинг яратишда масъул бўлган TOP500 лойиҳаси сайтида маълум қилинган. 

Янги хитой суперкомпьютери томонидан ишлаб чиқарилувчи ҳисоблаш тезлиги 93 петафлобсга тенг. Ушбу кўрсаткич бўйича у аввалги рекордчи - "Тяньхэ-2"дан (у ҳам Хитойда ишлаб чиқарилган) икки баробар тезроқ ва уч баробар самаралироқ.

Sunway TaihuLight 10,65 миллион ядродан иборат. Янги хитой суперкомпьютери параллель ҳисоблаш техникаси ва ХХР технологияси Миллий тадқиқот маркази томонидан ишлаб чиқарилган. Суперкомпьютер Цзянсу провинцияси Уси шаҳридаги Суперкомпьютерлар миллий марказидан жой олган. 

Sunway TaihuLight суперқурилмаси ShenWei процессорлари билан бойитилган. 

ТОР500 лойиҳаси 2013 йилда йўлга қўйилган. У йилда икки маротаба - июнь ва ноябрь ойларида суперкомпьютерлар рўйхатини чоп этади.


Улашинг
  • Теглар:
Top