Кан Франция терма жамоаси ўйинини жиддий танқид қилди
22:16 / 20.06.2016
5237

Германия терма жамоасининг собиқ дарвозабони Оливер Кан Франция миллий терма жамоаси Европа чемпионатида кўрсатаётган ўйинларни танқид остига олиб ўтди.

Турнирнинг гуруҳ босқичидаги 3-турда «учранглилар» Швейцария терма жамоасига қарши майдонга чиқиб, нолли дуранг қайд этган ҳолда гуруҳни биринчи ўринда якунлади.

«Мен Франция терма жамоаси ўйинини тушунмаяпман. Улар қандай футбол ўйнамоқчилигини тушуна олмаяпман. Улар тўпни назорат қилишга асосланган футбол кўрсатишга интилишмоқдами? Ёки мудофаадан тезлик билан ҳужумга ўтишми уларнинг услуби? Балки улар прессингга урғу қаратишгандир? Менимча, Франция терма жамоаси ўйини алоҳида футболчиларга боғлиқ бўлиб қолган», — деган Кан ZDF учун берган интервьюсида.

Манба: Tribuna.uz


Улашинг
  • Теглар:
Top