Карелияда болаларнинг ҳалок бўлиши туфайли Москвада мотам куни эълон қилинди
06:58 / 20.06.2016
4729

Москвада 20 июнь Карелияда болаларнинг кўлда чўкиб кетиши туфайли мотам куни деб эълон қилинди. Бу ҳақда Москва мэри Сергей Собянин твиттерда маълум қилди.

"Карелиядаги фожиа туфайли Москвада эртанги кун мотам куни деб эълон қилинди", дейилган хабарда.

Фожиа 18 июнда содир бўлди. "Парк-Отель Сямозеро" болалар соғломлаштириш оромгоҳидаги 47 бола ва 4 нафар ёши катта инструктор Пряжнино туманидаги сув ҳавзасида қайиқларда сузиб юришганда шторм оқибатида қайиқлар тўнтарилиб кетиб, 14 бола чўкиб кетган. Ҳалок бўлган болалар 12-13 ёшли болалар бўлган.

Воқеа юзасидан Россия Тергов қўмитаси жиноий иш қўзғатган.


Улашинг
  • Теглар:
Top