Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Қирғизистон марказий банки 7,55 млн долларлик валюта интервенциясини амалга оширди
12:21 / 20.06.2016
3948

Қирғизистон Миллий банки, республика валюта бозорида доллар сотиб олиш йўли билан навбатдаги интервенцияни амалга оширган. Бу ҳақда, мамлакат бош молия муассасаси сайтида хабар қилинган. 

"Савдо суммаси 7,55 млн АҚШ долларини ташкил этган", - дейилади ҳужжатда. Маҳаллий экспертларнинг таъкидлашларича, Марказий банк Америка валютасининг миллий пул бирлигига нисбатан қадрсизланишини секинлаштириш мақсадида шундай чорага қўл уришга мажбур бўлган. Валюта бозорида доллар харид қилиниши камайса, уни Миллий банк харид қилади. 

Шунга қарамай, Қирғизистонда доллар аста-секинлик билан арзонлашишда давом этмоқда. Йил бошидан бери унинг курси 11-12 фоизга пасайган. 

Умуман, йил бошидан бери Қирғизистон марказий банки шу мақсадда, маҳаллий валюта бозоридан 127 млн доллар харид қилишга улгурган.

Национальный банк Киргизии прове


Улашинг
  • Теглар:
Top