Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Twitter Magic Pony стартапини сотиб олди
23:27 / 20.06.2016
2120

Twitter машинавий таълимга ихтисослашган Magic Pony Technology деб номланувчи стартапни сотиб олди. Бу ҳақда тармоқ раҳбари Жек Дорси ўз твиттерида хабар берди.

Стартап машинали кўриш, яъни сунъий онгнинг суратда нима борлигини тушунишига ёрдам берувчи технология остида ишлайди. Magic Pony Technology жамоаси сунъий онг билан шуғулланувчи Twitter Cortex бўлимининг бир қисмига айланади. 

«Бу жамоа Twitter’нинг инсонлар бутун дунё воқеаларини кузатишлари ва уларни жонли эфирда муҳокама қилишларида муҳим масканга айланишига ёрдам беради!» — деб ёзади Дорси. Шунингдек, у стартапни сотиб олиш Twitter учун кўплаб янги креатив имкониятлар яратишини таъкидлаб ўтди. 

Бу компания томонидан сотиб олинган машинавий таълимга боғлиқ учинчи стартапдир. 2014 йил компания Madbits, 2015 йилда Whetlab стартапини сотиб олганди.


Улашинг
  • Теглар:
Top